ЗАМОНАВИЙ БИЗНЕСДА МАЛАКА – МИЛЛИОН ЮТУҚЛАР ГАРОВИ
2019 йил 26 ноябрь куни Тошкент молия институти Молия факультети “Давлатий молия” кафедраси томонидан кафедра хафталиги доирасида “Замонавий бизнесда малака – миллион ютуқлар гарови” мавзусида маънавий-марифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда “INTERNATIONAL BUSINESS STUDIES” ўқув маркази раҳбари А.Шоумаров, Молия факультети декан муовинлари М.Рустамов, О.Худойбердиев, “Давлатий молия” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва факультет талабалари иштирок этдилар.
Тадбирда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети битирувчиси, Иқтисодиёт йўналиши бўйича магистрлар орасида Президент стипендианти, Kaplan (UK-ACCA), University of Maryland (USA), Hohenheim University (Germany), Wageningen University (Netherlands) ларда малака оширган, “INTERNATIONAL BUSINESS STUDIES” ўқув маркази раҳбари Алишер Шоумаров томонидан “ONE QUALIFICATION MILLION OPPORTUNITES” мавзусида семинар-тренинг тақдим этилди.
А.Шоумаров АССА ва унинг имкониятлари ҳақида молия факультети талабаларига тушунтириш ва йўналишлар берди. Шунингдек, “INTERNATIONAL BUSINESS STUDIES” марказининг GOLD таърифидаги (АССА барча F1-F9 даражалари) ўқув курсига 30% чегирма тақдим этди.
Тадбир инглиз ва ўзбек тилларида ўтказилди. Талабалар АССА курсини ўқиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар.